
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида 7 октябр “Бутунжаҳон муносиб меҳнат кунига бағишланган” давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда туман, шаҳар тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари раислари, йирик бошланғич касаба уюшмалари раислари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров бошқариб борди.

Тадбир жараёнида бирлашма кенгаши меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, юридик бўлими мудири У.Ганиевлар томонидан “Ислоҳотлар жараёнида меҳнат ҳуқуқларининг муҳимлиги”, “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари” тўғрисида маълумотлар бериб утдилар.
Давра суҳбати иштирокчиларини юртимизда муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш борасидаги ташаббусларни эътироф этилди. Иштирокчиларда туғилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.
О.Мизамов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: