ИЖРО ИНТИЗОМИ – ФАОЛИЯТ МЕЗОНИ

Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни бирлашма кенгаши раиси С.Рафиқов бошқариб борди.
Фаолият самарадорлиги – интизом, вазифага бўлган ёндошув қолаверса бурчга бўлган садоқатда намаён бўлади. Раёсат йиғилишида таъкидланганидек, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, муаммони бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар, бу борада раҳбар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлиги муҳим аҳамият касб этади.

Бирлашма кенгаши томонидан, ўтган фурсат мобайнида қуйи ташкилотларда ижро интизомининг ҳолати, мазкур йўналишда камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан чора- тадбирлар белгиланди. Фаолиятдаги баъзи нуқсонлар бирма – бир муҳокама қилиниб, бу борадаги камчиликлар бартараф этилди. Хусусан, Ургут, Тойлоқ, Пастдарғом ва Пайариқ туманлари тармоқ касаба уюшмаларининг молиявий ҳисоботларни топшириш ва тўғри расмийлаштириш, касаба уюшма аъзолик бадалларидан мақсадли фойдаланиш борасидаги ишлари ўрганиб чиқилди ва атрофлича муҳокама этилди.
Меҳнаткашларнинг меҳнат муносабатларидаги қонуний манфаатларини янада мустаҳкамлаш борасида ҳам режали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бунда меҳнат турларидан қаътий назар ҳар бир ишловчи қонун ҳимоясида. Унинг манфаатлари, касаба уюшмалари таркибига кирганда янада мустаҳкамланади. Янги ташкил этилган корхона ва муассасалар ходимларини касаба уюшмалари сафига жалб қилиш, муносиб меҳнат шароитлари яратилишига хизмат қилади.
Вилоятда бу борада ҳам тизимли ишлар олиб борилаётир. Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудда фаолият бошлаган 602 та ташкилот ва корхоналарда бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузилишига эришилди. Аъзолар сони эса 11711 нафарга кўпайди. Бироқ, касаба уюшмалари сафида бўлмаган, ходимлар манфаати ҳимояси ўз ҳолига ташлаб қўйиган ташкилотлар бор. Эндиликда улар билан ишлаш, касаба уюшма ташкилоти орқали меҳнаткашларга муносиб иш шароити яратиб бериш каби долзарб вазифалар ҳал этилмоғи керак.
Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган болаларни ёзги соғломлаштириш якуни ҳам кенг муҳокама этилди. Маълумки, жорий йил мавсум меҳнаткашларнинг 9630 нафар фарзандлари шаҳар ташқарисидаги, 11500 нафари кундузги оромгоҳларда соғломлаштирилди. Мавсум давомида ҳамкор ташкилотлар жалб этилган ҳолда 412 дан ортиқ мадани-маърифий, 398 дан зиёд спорт тадбирлари ўтказилган. Оромгоҳлар ўртасида 17 та номинациялар бўйича танловлар ташкил этилиб ғолиблар муносиб тақдирланган.
Мажлис иштирокчилари 2019 йил учун обунани ташкил этиш, бунда юксак ташкилотчилик кўрсатган ташкилотлар ва ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқишди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Р.Абдуллаева

Print Friendly, PDF & Email