ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИК КАФОЛАТИ

Самарқанд давлат унверситетида “Ўзбекистон республикаси Конституцияси – муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзуида тарғибот лойиҳаси ўтказилди.
Касаба уюшмалари ёшлар кенгаши томонидан ташкил этилган, Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тадбирда, ёшлар бирлашмалари фаоллари, олий таълим муассасида таҳсил олаётган ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда, меҳнат қонунчилигида ёшлар манфаатларини ифодаловчи имтиёз ва кафолатлар, хавфсиз ва кафолатланган иш ўрни яратилиш шартлари, жамоа шартномаларида акс этиши лозим бўлган афзалликлар, маданий-маърифий, спорт тадбирлари, соғломлаштиришга доир устувор вазифалар хусусида фикр юритилди.
-Конститутциямизда фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи белгилаб берилган, – дейди Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши юристконсульти Абдунаби Турсунов. – Тақдимот доирасида ёшларга ҳуқуқий маданиятнинг асл моҳияти, қонуний ва меъёрий ҳужжатлар ижроси масъулияти хусусида тушинча берилди.
Тарғибот тадбири доирасида ёшларга “касаба уюшмаларига аъзо бўлишнинг афзаллик ва имтиёзлари” акс этган буклетлар тарқатилди.

Р.Асқаров

Print Friendly, PDF & Email