Каттақўрғон тумани ҳокими тавсиясига биноан собиқ қурилиш устаси Ўктам Эрдонов вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига, жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун ётқизилди, Шифокорлар унинг иш қобилиятини тиклаш учун бор маҳоратини ишга солишди.
Муолажалар кўп ўтмасдан ўз натижасини бера бошлади. Бир неча йиллардан буён соҳибига бўйсинмай қўйган панжаларга жон кирди.
-Нафақат мен, оилам ҳам кучли руҳий тушкунликка тушиб қолганди, – дейди Каттақўрғон туман Қирғиз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ўктам Эрдонов. – Меҳнат қобилияти чекланиб, уйда ўтириб қолган кунларнинг ҳар лаҳзаси қанчалик оғир ўтишини бошдан кечирган одамгина ҳис этади. Президентимизга минг раҳмат. Оиламизнинг таназзулдан чиқиб олишига катта ҳисса қўшди. Соғлигим тикланган зохати йўқотилган кунлар учун ишга киришдим. Моддий қийинчиликларнинг бариси энди ортда қолди. Ҳозир Самарқанд шаҳридаги қурилиш ташкилотларидан бирида меҳнат қилаяпман.
Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ биргина Каттақўрғон туманда истиқомат қилаётган 6 нафар кам таъминланган фуқароларнинг саломатликларини тиклашлари учун 24 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланди. Туманда жорий йилда 25 нафар камхарж оилалар уй-жойлари давлатимиз томонидан ажратилган 250 миллион сўм миқдорида маблағ эвазига таъмирдан чиқарилди. 70 нафар фуқароларга газ плиталари, 34 нафарига суюлтирилган газ балонлари етказиб берилган бўлса, 47 нафар кам таъминланган оилаларга чорвачилик, паррандачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилди.
Ф.Сохибов

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: