ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ-МУАММОГА ЕЧИМ ТОПМОҚДА

Вилоят ҳокими Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов ташаббуси билан, Гавҳар Зайировна Алимова раҳбарлигидаги жамоатчилик гуруҳи Пайариқ туманида ўтказилаётган уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганишда касаба уюшмаларининг 25 нафардан ортиқ вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Тўртинчи секторга бириктирилган гуруҳда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ходимлари, туман ва ҳудудий касаба уюшмалари фаоллари иш олиб бораяпти.
Тўртинчи сектор томонидан шу вақтгача 3565 та хонадон ўрганилиб, улар томонидан 1995 та муаммоли ҳолат аниқланиб ижрога йўналтирилди.
Ўрганиш давомида шу пайтгача юзга яқин маҳаллий бошқарувга таллуқли муаммолар ўз жойида ҳал этилди.
Фуқароларнинг кредит, газ ва электр энергияси, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш, уй жой кадастрини тайёрлаш, фуқаролик паспортини алмаштириш, фарзандини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронлиги бор шахсларга ногиронлик аравачалари етказиш, тоза ичимлик сувига доир талаблари тезкор штаб орқали бартараф этилмоқда.
Қишлоқ ва маҳаллалардаги баъзи муаммолар тегишлилик даражасига қараб вилоят ва республика идораларига тақдим этиш учун шакллантирилмоқда.

А.Абдусаидов

Print Friendly, PDF & Email