ЁШЛАРГА РАҒБАТ

Самарқанд вилоят олийгоҳларида таҳсил олаётган ташаббускор, жамоатчи – фаол ёшлар касаба уюшмалари томонидан рағбатлантирилди.
Сумбула Рахимова Самарқанд давлат унверситети педагогика факультети 2 босқич талабаси. У нафақат ўқишдаги муваффақияти балки касаба уюшма ёшлари орасида фаоллиги билан ажралиб туради. Олийгоҳ тавсиясига мувофиқ Сумбулага касаба уюшмалари стипендияси тайинланди.
Жамоат ташкилотига аъзо бўлиш шараф. Меҳнаткашлар ҳақ ҳуқуқларини таъминлаш борасида касаба уюшмалари тизимли ишлар олиб бораётир, – дейди С.Рахимова. – Ана шу эзгу ишга ҳиссам қўшилаётганидан мамнунман.
Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари унверситети Самарқанд филиали лобаранти Зуҳра Дўстова касаба уюшмалари кўмагида саломатлигини мустаҳкамлаб олиш имконига эга бўлди.
Талаба ва ўқувчиларни соғломлаштириш, улар ташаббусларини қўллаб қувватлаш қуйи тизим тармоқ касаба уюшмалари томонидан ҳам амалга ошириб келинмоқда.

Акбар Абдусаидов

Print Friendly, PDF & Email