МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ – ДАВР ТАЛАБИ

Самарқанд вилояти бўйича Ўзбекистон нефть, газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг цех касаба уюшма раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандислари, меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иштирокида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги йўналишида давра суҳбати ўтказилди.
Меҳнат муҳофазасини ташкил этишнинг нозик жиҳатлари бор. Мутахассис, меҳнатни муҳофаза қилишнинг жамоатчи вакили бундан тўла бохабарми? Бу йўналишда тизимли ишларни ташкил этишда нималарга эътибор қаратмоқ зарур. Ташкил этилган давра суҳбати иштирокчилари ана шу хусусида фикр юритишди.

Тизимдаги бошланғич ташкилотларда 2018 йилда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар таҳлил этилди ва 2019 йилги устивор вазифалар белгилаб олинди.
Иштирокчиларга, амалиётга киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш Қонунинг янги таҳрири ва қонун ости ҳужжатлари меъёрлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлашнинг жамоатчилик асосидаги назоратини ташкил этиш юзасидан муфассал тушинчалар берилди.
Муносиб меҳнат шароитларини яратишда вакил ҳуқуқларининг кафолатлари мавзуида ҳам мулоҳазалар ўртага ташланди.
Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан муфассал жавоб берилди.

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email