Аниқ мақсад ва дастурий вазифалар ижроси касаба уюшмалари фаолиятининг ўзагини ташкил этади. Ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий муҳофазанинг қай йўналишида оқсашлар бор, муаммоларни ечишда дунё тажрибаси, андозаси қандай? Кейинги йилларда жамоат ташкилоти томонидан ташкил этилаётган бир қатор халқаро тадбирлар, учрашув ва мулоқотлар, фаолият самарадорлигининг кескин ошишига хизмат қилмоқда.
Самарқандда ташкил этилган галдаги, ижтимоий ҳамкорликка доир миллий мулоқот меҳмони, Россиянинг Нижегород вилоят касаба уюшмалари кенгаши вакиллари бўлди. Томонлар ижтимоий, туризм ва бошқа бир қатор соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.
Юзма-юз учрашувда Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташкилий ишлар бўлими мудири Равшанбек Самарбеков, Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Улуғбек Муҳаммедов, соғлиқни сақлаш, кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашлари вакиллари иштирок этишди. Мулоқот аввалида, мамлакат касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий иқтисодий соҳадаги ислоҳатлар хусусида меҳмонларга сўзлаб берилди.
-Дунёдаги барча касаба уюшмаларининг энг олий шиори, инсонларга наф келтиришдир. Ана шу эзгу мақсад барча жамоат ташкилотларини бир ёқадан бош чиқариб ишлашга, илғорлар тажрибасини ўрганишга ундайди, – деди Нижегород вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Анатолий Соколов. – Сизлар билан қарайиб уч минг йиллик тарихга эга Самарқандда учрашиб турганимиздан мамнунмиз. Сафимизда қатор тармоқ касаба уюшмалари, бошланғич раҳбарлари бор. Улар Ўзбекистон касаба уюшмалари олиб бораётган улуғвор ишлардан бохабар бўлди. Ҳатто баъзи жиҳатларда ҳамкасбларимизга ҳавасимиз келганлиги ҳам бор гап. Айниқса, жамоат ташкилоти вакиллари орасида депутатларнинг кўплиги эътиборга молик. Афсуски, бу борада бизда оқсашлар бор. Учрашувдан олган муҳим тассуротларимдан яна бири Ўзбекистонда касаба уюшмалари етарлича мавқега эгалиги. Ижтимоий шеркларнинг жамоат ташкилотига хайрихоҳлиги бўлди.
Ҳамкасблар келишув ва битимлар, жамоа шартномаси орқали меҳнаткашларга берилаётган имтиёз ва афзалликлар хусусида ҳам сўз юритишди. Аёлларнинг гендер тенглиги, ишловчи аёлларга иш берувчилар томонидан қўллаб келинаётган имтиёзлар тилга олинди. Тармоқ ва тараф келишувлар аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтилди.
-Сайёрамиздаги муаззам заминга меҳмон бўлдик. Бу ердаги кўхна шарқ маданияти, тарих салномаларида музаффар битиклар қолдирган алломалар мақбараларини зиёрат қилдик, – дейди Нижний Новогород газсаноати очиқ аксиядорлик жамияти касаба уюшма ташкилоти раиси Максим Варон. – Самарқандда, касаба уюшмаларининг янги биносида ходимларга яратилган шароит билан танишдик. Жамоат ташкилоти амалга ошираётган ишларга қизиқишимиз ортди.
Учрашувда “ MAN UZBEKISTAN” автомабил заводи касаба уюшма ташкилоти етакчиси Маҳмуд Баратов, “Касаба сайр” шўъба корхонаси раҳбари Тўлқин Хидировлар ҳам ҳамкорлик алоқаси, туризм йўналишларида ҳаракатларни бирлаштириш хусусида сўз юритишди.
-Самарқандда касаба уюшмалари қошида “Касаба зиё” ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилган экан, – дейди Нижегород ўқув-методик маркази раҳбари Лариса Белокопытова. – Биз ҳам ана шундай ижтимоий ва меҳнат муҳофазаси йўналишида ўқувлар ташкил этамиз. Ҳамкасбларимиз билан учрашиб келгусида бу соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикрлашиб олдик.
Икки давлат касаба уюшмалари вакиллари ўртасида қизғин ва мунозарали учрашувда ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш лозим, деган қарорга келинди.
Р.Абдуллаева

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: