ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК: ПОЙДЕВОР МЕҲНАТ

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Тез ўзгарувчан меҳанат соҳаси: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги миллий конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  ташабуси билан Халқаро меҳнат ташкилоти ташкил топганлигининг юз йиллиги олдидан, Халқаро меҳнат ташкилоти меҳнат соҳаси истқболи масалалари бўйича глобал комиссиясининг “Порлоқ келажак учун ишлаш” номли маърузаси муҳокама этилди.
Унда Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари, вазирлик, идоралар, иш берувчи ташкилотлар ва касаба уюшмалари вакиллари иштирок этишаётир.
Конференцияни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев очди. У мамлакатимизда меҳнат муносабатларида рўй берган туб ўзгаришларни, муносиб меҳнат шароити яратилиши, меҳнат соҳасидаги қонунчиликдаги такомиллашув ҳамда мажбурий меҳнатга қарши амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (АКТРАВ) директори ўринбосари Анна Бионди, Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (АКТРАВ)нинг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергеюс Гловацкас, ушбу ташкилотнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Бюросининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича мутахассиси Гоча Александрия, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ўзбекистонда Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури амалга оширилишига кўмаклашиш” лойиҳаси катта техник маслаҳатчиси Антон Хаузенлар Меҳнат соҳаси истиқболи бўйича глобал комиссиясининг маърузасида истиқболга таъсир кўрсатувчи омиллар, истиқболли ғояларни илгари суриш ва амалга оширишда минтақавий фаолият, мамлакатда муносиб меҳнат дастури доирасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритишди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнаткашлар манфаатларини муҳофазалаш бўлими мудири Маҳмуд Исаев, республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Умрзоқов, Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси раисининг ўринбосари Фаррух Омоновлар иқтисодий-ижтимоий масалаларга оид Бош келишув ижроси, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури доирасида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасида қабул қилинган, муносиб меҳнатга доир “Йўл харитаси”нинг асосий жиҳатлари хусусида тўхталди.
Халқаро конференция иштирокчилари меҳнат соҳасидаги ҳаққоний ва имконий барча жиҳатларга эътибор қаратишди.

З.Маматқулова

Print Friendly, PDF & Email