
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ташкил этилаётган, ички туризм йўналишидаги сайёҳлик ва зиёрат сафарлари таассуротларга бой бўлмоқда.
Бир гуруҳ Самарқанд вилояти меҳнаткашларининг галдаги сафари гўзал Хоразимнинг кўхна меърос қаълалари ва обод Урганч шаҳрига бўлди. Қирқ кишидан иборат гуруҳимиздаги бирор киши ҳали бу кўхна заминни ўз кўзлари билан кўришга мушарраф бўлмаган экан.
Айниқса, Хива шаҳридаги Ичан қаъла маъмурий ёдгорлиги, тарихий Калта минор, афсонавий пири комил, Пахлавон Маҳмуд ҳазратлари мақбараларини зиёрат қилдик. Юрт кезиш, маданий меърос обектлари билан танишиш кишига кучли руҳий қувват бағишларкан. У ерда худди биз каби касаба уюшмаларининг бепул йўлланмаси билан саёҳатга келган Сирдарё ва Жиззах вилояти меҳнаткашларни учратдик. Хоразимлик ҳамкасбларимиз водий вилоятларидан келган меҳмонларни ҳам пешвоз қаршилашди. Саёҳат баҳонасида ҳамкасблар билан учрашдик.
А.Шерматов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: