СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд шаҳридаги Оила илмий амалий марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Самарқанд ва Жиззах вилояти ахборот хизматлари вакиллари иштирокида “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида амалий ўқув семинар ташкил этилди.
Семинарда 70 дан ортиқ матбуот котиблари ва мутахассислар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакили республикамизда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлаш, медиа маконда мамлакатимизнинг имижини шакллантириш, ахборотлар кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникация университетининг профессор-ўқитувчилари Беруний Алимов, Гулнора Нишонова ва Гулмира Шукуровалар маҳорат дарслари олиб боришди. Улар ўз тақдимотларида соҳага доир қонунчилик, давлат ҳокимяти ва бошқаруви органларида ахборот ишининг ўзига хос жихатлари, ахборот хизматларининг асосий мақсад ва вазифалари. Ташкилот имижи ва уни бошқариш, медиарежалаштириш асослари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари учун тадбирлар ташкил этишнинг самарали услублари, матбуот андумани, бирифинглар ўтказиш ва бошқа бир қатор муҳим масалаларга эътибор қаратишди. Шунингдек тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларига аниқ жавоблар беришди.

Р.Асқаров матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email