ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Самарқанд шаҳар 4-округ ҳудудидаги “Оби Раҳмат” маҳалласида 2019 йил 28 август куни аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Қодиров, ишчи гуруҳ раҳбари М.Ҳалилов, Самарқанд вилоят ва шаҳар коммунал соҳа вакиллари (газ, электр тармоқлари, сувоқова), Ободонлаштириш департаменти, шаҳар каналларга хизмат кўрсатиш корхонаси вакили, мажбурий ижро вакили, “Оби Раҳмат” маҳалласи ИИБ профилактика нозири катта лейтенант Ш.Абдуғаниев, маҳалла раиси З.Хаққулов ва бир гуруҳ маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Учрашувда сўз олган маҳалла раиси З.Хаққулов маҳаллада олиб борилган ишлар тўғрисида алохида тўхталиб ўтди.
Жумладан: Мени 2019 йилнинг май ойида шу маҳалла оқсоқоли этиб сайладилар. Сайловдан кейин ишни шу маҳалла ҳудудидаги “Хўжа пир майдон” қабристонидан бошладим. Қабристоннинг кириш қисмига 20х18 хажмда катта айвон, алохида тобутхона, қабристонга чиқиш учун зинапоя қурилди. Қабристон ҳудудидаги дарахтларга шакл берилиб, ободонлаштирилди, атрофини бир қисмига девор қилинди.Маҳалла маркази биноси жорий таъмирдан чиқарилди.

Шу билан биргаликда маҳалладаги муаммолар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Ахоли ичадига ичимлик суви қувирини бир километирини янгилаш талаб этилади, чунки қувир эскирганлиги сабабли сув тешиклардан сизиб чиқаверади, бир километр канализация тармоғига улаш, бир дона ТПни кучли 350 ёки 400 лик ТПга алмаштиришга амалий ёрдам беришларингизни илтимос қиламиз деб сўзини якунлади.
Сўзга Нуриддин Салихов чиқиб бугунги кунда шаҳримиздаги барча каналларни икки томони 9-10 метрдан кенгайтирилишини, ҳамда шу атрофда қурилган хонадонлар бўлса уларни бошқа жойга кўчиришини аҳолига тушунтирди. Бу қилинадиган ишларимиз биринчидан аҳолини ҳаётини хавфсизлигини таъминлаш бўлса, иккинчидан техника ёрдамида каналларни тозалашга имкон яратилади, 2022 йилга қадар барча шаҳримиздаги каналлар тартибга келтирилади. Бунга ишлатиладиган маблағлар ҳам Республика раҳбарияти томонидан ажратилиши режалаштирилган деб сўзини тугатди.
“Оби Раҳмат” маҳалла ИИБ учустка нозири катта лейтенант Шерзод Абдуғаниев ҳам маҳаллада қилинган ва келгусида қилиниши керак бўлган ишлари ҳақида аҳолига маълумот бериб ўтди.
Самарқанд вилоят “Сувоқова” корхонаси бошлиғи Равшан Йўлдошев сўзга чиқиб бугунги кунда аҳоли томонидан истъемол қилинган ичимлик суви учун ўз вақтида тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганликлари учун дебитор қарзлар кўпайиб кетганини, агар қарздорлар ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса МИБ томонидан аҳолини қимматбахо буюмларини қарздорлик эвазига олиб кетиш ҳоллари бўлиши мумкинлиги ҳақида аҳолига тушунча берди.
Шунингдек “Самарқанд шаҳаргаз” унитар корхонаси вакили Анвар Қурбонов, Самарқанд вилоят Электр тармоқлари вакили Азиз Асадов, “Мароқанд обод” ДУК корхонаси вакили Умар Баротовлар рўйхатдаги мавжуд қарздорларни фамилия исимларини ўқиб аҳолига эшиттирдилар, қарздорлар ўз вақтида ҳисоб-китоб қилмас экан булардан мажбурий тарзда туловларни ўндирилишига мажбур бўлишларини айтиб ўтдилар.
Аҳоли томонидан берилган саволларга масъул ходимлар аниқ жавоблар бердилар

Ғ.Рустамов масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email