ХАЛҚАРО МЕЪЁРЛАРГА МОС

17.08.2019

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш имконияти кенгаймоқда. Амалдаги қонунда “ходимлар касаба уюшмасига бирлашиш ҳуқуқига эга” дейилган бўлса, лойиҳада бу конституциявий ҳуқуқ даражасида кенгайтирилиб, Ўзбекистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқароларининг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи кўзда тутилган. Бу халқаро ҳуқуқ тамойилларига мос келадиган меъёр. Шунингдек, амалдаги қонунга биноан касаба уюшмалари корхона ва ташкилотларда тузилиши белгиланган бўлса, янги таҳрирдаги қонунда эса барча иш ўринларида касаба…

Батафсил >>

ЭНГ МУҲИМ ЯНГИЛИКЛАР НИМАДА?

17.08.2019

Ўз таркибига 14 та тармоқ касаба уюшмалари ва 3 минг 300 дан ортиқ башланғич ташкилотни бирлаштирган касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашда самарали натижаларга эришиб келаётганини таъкидлаш ўринлидир. Касаба уюшмалари тизими учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси эса бу борадаги фаолият кўламини янада оширишга хизмат қилади. Амалдаги қонун касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилмаяпти, улар фаолиятининг шаффоф механизмлари ва кафолатлари таъминланмаяпти. Шу билан…

Батафсил >>

ДАВР ТАЛАБИ

16.08.2019

Амалдаги “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқ ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида яъни, 1992 йилда қабул қилинган, табиийки, у давр нуқтаи назаридан анча эскирганини эътироф этишга тўғри келади. Касаба уюшмалари тўғрисида сўз кетганда, биринчи навбатда, бошланғич ташкилотлар кўз олдимизга келади. Чунки бошланғич ташкилот тизимнинг пойдевори ҳисобланади. Бироқ уларни ташкил этиш масаласи амалдаги қонунда ўз ифодасини топмаган. Бошланғич касаба уюшма ташкилотини давлат томонидан руйхатдан ўтказишда қандай ҳужжатлар талаб қилинади?…

Батафсил >>

ДАХИЛДОРЛИК МУКАММАЛЛИК АСОСИ

16.08.2019

Мамлакатимизда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳатлар касаба уюшмалари фаолиятини ҳам жиддий ўзгартиришни таққозо этмоқда. Маълумки, жамоат ташкилоти фаолиятига оид қонун бугунги кунимиздан ортда қолаётганлиги яққол сезилиб қолди. Шу боис “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мазкур талабни амалга ошириш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Мазкур ҳужжат касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш ва ходимлар манфаатдорлигини ҳимоя қилишда қандай ўрин тутади? Бугун кенг жамоатчилик шу хусусда фикр ва мулоҳазалари ўрганилмоқда. У.Ганиев

Батафсил >>

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамада

15.08.2019

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу қонуннинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад касаба уюшмаларининг жамоа бирлашмаси ташкилоти сифатида ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали жамиятни янада тараққий эттиришга хизмат қилишга эришишдир. Мазкур қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда. Соҳа мутахассислари, ҳуқуқшуносларни унинг муҳокамасида фаол иштирок этишга таклиф этамиз. Лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазаларни  samarqand@kasaba.uz электрон манзилига юборишингиз…

Батафсил >>

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

15.08.2019

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига 2019 йил ўтган 7 ойи давомида 160 та турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва фуқаролар томонидан мурожаатлар қабул қилинган, шундан ёзма 80 та, оғзаки 4 та, электрон орқали 54 та, шшонч телефони орқали 22 тани ташкил этади. Мазкур мурожаатларнинг натижаси бўйича тахлил қиладиган бўлсак иш юритувда 14 та, қаноатлантирилди 51 та, тушунтириш берилди 91 та, тегишлилигига кўра бошқа органга юборилди 2 та, кўрмай…

Батафсил >>

САЁҲАТ

15.08.2019

  Дунё тамаддунига бешик бўлган кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳарларимизни кўришга нафақат хорижликлар, балки юртдошларимиз ҳам ошиқади. Касаба уюшмаларида туризимни ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги боис меҳнаткашларнинг юртимиздаги қадимий шаҳарлар, тарихий қадамжолар, мафтункор табиат қўйнига интилишлари кучайди. Жорий йилнинг ўтган даврида Самарқанд вилоятида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган 3382 нафар ходимлар Самарқанд шаҳрига, 4186 нафари эса Бухоро, Хива, Тошкент, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шахрисабз шаҳарларидаги тарихий қадамжолар, истиқлол йилларида амалга оширилган…

Батафсил >>

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

14.08.2019

Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро анжуманларга тайёгарлик ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Хусусан, 2022 йилда ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгашига ҳам пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Бунёдкорлик ишлари 11 та округга бўлинган ҳолда амалга оширилмоқда. Масалан, касаба уюшмаларида жойлашган 4 округ, шаҳарнинг кўп йиллик тарихга эга маҳаллаларини қамрайди. Таркиби жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудуддаги 25 та маҳаладаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тайёргарлик ишларини ташкил этмоқда. 4 –…

Батафсил >>