БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲЛАРИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Ота-оналар фарзандлари учун болалар соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмаларни ўзлари ишлаб турган корхона, ташкилот ёки муассаса бошланғич касаба уюшма қўмитаси орқали ўрнатилган тартибда олиш имконига эгалар.

Йўлланма олиш учун ходим касаба уюшма қўмитаси номига ариза билан мурожаат этади. Оромгоҳга йўлланма олиш учун ариза ходим томонидан соғломлаштириш мавсуми бошланишидан бир ой олдин берилади.

Ариза ходимнинг паспорт нусхаси ҳамда фарзандининг туғулганлик туғрисидаги гувохномаси илова қилинади. Оромгоҳга 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ҳудудий поликлиника томонидан берилган тиббий маълумотнома билан қабул қилинади. Ишламайдиган фуқаролар фарзандларини дам олдириш учун оромгоҳларга йўлланмаларни оромгоҳни балансида сақловчи хўжалик органининг касаба уюшма қўмитасидан ёки оромгоҳдан йўлланма қийматининг  100 фоиз тўлови билан ҳарид қилишлари мумкин. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари дислокацияси ҳамда йўлланмаларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларни Ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларидан олиш мумкин.

Print Friendly, PDF & Email