
Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши таркибидаги тармоқ ва тизим раҳбарлари мактабларда бўлиб ўтган “Мустақиллик дарсларида” иштирок этишди.


“Мустақиллик сабоқлари” ўз ўқитувчилари томонидан эмас балки турли ташкилотларни бошқараётган раҳбарлар томонидан ўтилганлиги ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди, – дейди таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай туман кенгаши раиси Муҳаммади Жумаев. – Ватан ва унинг мустақиллигини оддий ифодалаб бўлмайди. Унинг тарифи ҳар бир тилда, ҳар бир қалбда ва шуурда ҳар ҳилда ўзга хос оҳангда ифодаланади. Шу боис ўқув йилининг бошланишидаги биринчи дарс бошқачи бўлди.
Касаба уюшма раҳбарлари иштирок этган 16 тадан ортиқ мактаблар ўқувчилари томонидан берилган обод ва озод юрт ҳақидаги кўпдан кўп саволларга муфассал жавоб берилди.
И.Раҳимов масъул ташкилотчи
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: