СОҒЛОМЛАШТИРИШ

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан ўтган 8 ойи давомида 1 минг 285 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда соғломлаштирилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 122 фоизга ортганлигини, яъни 230 нафар кўп ишчи ходимлар соғломлаштирилишига эришилди.
Шунингдек, Федерация Кенгашининг дастури ҳамда Йўриқноманинг 23-бандига мувофиқ 92 нафар ишчи-ходимлар бепул соғломлаштирилди. Жумладан, кам таъминланган, кўп болали ҳамда олис, чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитларида яшовчи оилаларнинг 23 нафар ишлайдиган аёллар, 6 нафар тиббиёт муассасалари ходимлари, 6 нафар таълим,фан муассасалари ходимлари, “Умид Гулшани” санаторийсига фарзанд кўрмаган оилаларнинг ишлайдиган аъзоларидан 14 нафар, ишлаётган кексалардан 24 нафар ва гуруҳ ногиронлиги бор бўлган ишловчи ходимлар ҳамда бошқа тоифадаги шахсларни ташкил этади. Бундан ташқари 2019 йил ёзги болалар соғломлаштириш мавсумида шаҳардан ташқари оромгоҳларда ижтимоий суғурта бюджети маблағларининг ҳиссали иштирокида 9 минг 630 нафар болалар соғломлаштирилди.

З.Джозилов ижтимоий суғурта бўлими мудири

 

Print Friendly, PDF & Email