
Самарқанд шаҳар 4-округ ҳудудидаги “Шарқ Тонги” маҳалласига Самарқанд куни байрамга бағишлаб 2019 йилнинг 19 октябр куни тадбир ўтказилди. Тадбирда 296 нафар маҳалла фуқаролари қатнашдилар.

“Шарқ Тонги” маҳалласи раиси Ахрор Музаффаров тадбир қатнашчиларини Самарқанд куни байрами муносабати табриклаб маҳалла ҳомийлари ва кўча бошиларига, 7 нафар эхтиёжманд оилаларга хар бирига 150 минг сўмлик совға саломлар топширди. Шунингдек маҳалла ҳудудидаги 111-сонли мактабгача таълим муассасаси 18 нафар тарбияланувчи болажонларга ҳам ўқув қуроллари ҳадя қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: