Нарпайда давра суҳбати ўтказилди

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай туман кенгаши ва туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда туман мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 15 октябрдаги БМ-06/1304-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-561-сонли ҳамда «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-562-сонли қонунларнинг мазмун мохияти ва ахамияти тўғрисида тушунтириш берилди. Бундан ташқари тизимда меҳнат қилаётган хотин-қизлар олдида турган вазифалар ва улар муаммолари юзасидан қизғин бахс мунозаралар олиб борилди.

М.Жумаев, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай тумани кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email