МЕҲНАТДА МУҲИМ БЎЛГАН МАСАЛА

Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида “Меҳнат соҳасида муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда бошқармалар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этишди.

Жамият тараққиёти меҳнат билан узвий боғланган. Тараққиёт мезонининг асл мағзи ҳам меҳнат ва меҳнаткашга яратилган шароитга бориб тақалади, – деди “Давра суҳбати”ни бошқариб борган бирлашма кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров. – Мамлакатимизда меҳнат жабҳасида амалга ошириб келинаётган муносиблик тамойили ҳар жиҳатдан такомиллаштириб борилмоқда. Бу эса меҳнатга яратилган шарт-шароитларда янада тўлароқ намаён бўлмоқда.

Тадбирда сўз олган, вилоят молия, бандлик, соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари ижтимоий шерикчилик тамойилларига асосланган меҳнат муносабатлари шароитлари хусусида фикр юритишди.

“Давра суҳбати” иштирокчилари давлат дастри ижроси, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазасини молиялаштириш масалалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи тузилмалар фаолияти самарадорлигига оид мулоҳазаларини ўртоқлашишди. Тадбир иштирокчилари саволларига мутахассислар томонидан муфассал жавоб қайтарилди.

З.Маматқулова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири.

Print Friendly, PDF & Email