Касаба уюшмаси болаларга

3-декабрь Бутун жаҳон ногиронлар куни муносабати билан касаба уюшма ташкилотлари томонидан бир қатор мурувват тадбирлари бўлиб ўтди.

Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши томонидан ногиронлар куни муносабати билан шаҳардаги 60 ва 114 махсус МТТ болалари билан учрашув ташкил қилинди. Кўнгли кемтик болаларга руҳий далда берилди. Улар билан қизғин мулоқотлар олиб борилди. Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига альбом, краска, пластилин, рангли қаламлар ва рангли коғозлар улашилди.

Б.Номозов, Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email