Самарқанд шаҳрида мини футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси якунланди. Мусобақада Самарқанд вилоятдаги бошқарма, корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ишчи ходимлар иштирок этишди.
Маълумот учун, мини футбол мусобақасида 36 та, волейболда эса 13 та жамоа ғолиблик учун баҳсларга киришган эди.
Мини футболнинг финал баҳсида Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси Самарқанд чет тиллар институти жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб ғолибликни қўлга киритди. 3-ўрин вилоят “Сувоқава” ДУК жамоасига насиб этди.

Волейболнинг финал баҳсида эса Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Пахтачи туман кенгаши жамоаси 1- ўринни, Самарқанд давлат университети жамоаси 2- ўринни, Спортнинг ўйин турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси 3- ўринни қўлга киритди.


Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТВАЗИРЛИГИ ВЕБ-САЙТИДАН ОЛИНДИ.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: