Спорт мусобақаси ўтказилди

Тайлоқ туманида Кониститутсиямизнинг 27 йиллигига бағишлаб Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўз олган, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси Қобил Собиров соғлом ҳаёт тарзи асоси бўлган спортнинг кундалик ҳаётдаги ўрни хусусида сўз юритди.

Тадбирда 41, 47 мактаб жамоалари спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича ўзаро куч синашди.

Ушбу спорт тадбирида 1-ўринни 47 мактаб жамоаси, 2-ўрин 41 мактаб жамоаси эгаллади.

Мусобақа якунида туман кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Б.Турабов, масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email