МЕҲНАТ НОГИРОНЛАРИ МИННАТДОР

Самарқанд вилоят Пахтачи тумани, “Нахрипай” маҳалла фуқаролар йиғини, “Хайрабод” кўчаси 225-уйда яшовчи фуқаро, меҳнатда майибланган III-гурух ногирони Баҳтиёр Байбутаев, меҳнат ногиронлари Шоназар Чўтбоев, Тўлқин Равшановлар, 2019 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига “Зиёвуддин толаси” АЖ томонидан туланмай келаётган соғлиқка етказилган зарар учун ойма-ой тавон пули нафақасини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаат, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси М.Саттаров, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Пахтачи туман кенгшаи раиси Б.Тоировлар, мурожаатчилар Б.Байбутаев, Ш.Чўтбоев, Т.Равшановлар иштирокида ўрганилди.

Ўрганишда “Зиёвуддин толаси” акциядорлик жамияти томонидан 2019 йил октябрь, ноябрь ойлари учун меҳнатда майибланган III-гурух ногиронлари Б.Байбутаевдан 559416 (сўм, Ш.Чўтбоевдан 589118 сўм, Т.Равшановдан 886263 сўм миқдорида соғлиқка етказилган шикаст учун ойма-ой тавон пули нафақасидан қарздорлик мавжудлиги аниқланди.

“Зиёвуддин толаси” АЖ томонидан бизларга туланмай қолган соғлиқка етказилган шикаст учун ойма-ой тавон пули нафақаларини тўлаб беришди,- дея баён этишади ногиронлар касаба уюшмаларига йўллаган миннатдорчилик хатида.

Адолат тантанаси учун фидоийлик кўрсатган касаба уюшма ташкилотига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Меҳнаткашларнинг хақ-ҳуқуқларини тиклашда доим ана шундай собит бўлишларини тилаб қолардик.

Усмон Каримов

Print Friendly, PDF & Email