ФАОЛИЯТГА АМАЛИЙ ДАСТУР

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини Самарқанд вилоят касаба уюшмалари фаоллари ҳам зўр қизиқиш билан эшитишди. Куюнчаклик билан билдирилган фикрлар, олдинга қўйилган долзарб вазифалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Шу муносабат билан вилоят касаба уюшмалари кенгаши хотин-қизлар қўмитасининг бўлиб ўтган семинарида Мурожаатномада баён қилинган вазифаларни амалга оширишда касаба уюшмаларининг иштироки ҳақида сўз борди.

Бирлашма кенгаши раиси Сухроб Рафиков давлатимиз раҳбари мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ва хотин-қизлар шароитини яхшилаш доирасида кўтарилган ташаббус хусусида батафсил маълуот берди.

Ш.Бакаева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси

Print Friendly, PDF & Email