
Самарқанд шаҳар “Ўрикзор” маҳалла маркази биносида, 6-Мехробод сайлов окургидан сайланган Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Сухроб Рафиков шаҳарнинг “Амир Темур”, “Ўрикзор” ва “Абдулла Авлоний” маҳаллалари фуқаролари билан учрашди.
Учрашувда Самарқанд вилоят электр тармоқлари корхонаси, вилоят уй-жой мулкдорлари ширкати, Ички ишлар бошқармаси, вилоят Ободонлаштириш департаменти, “Мароқандобод”ДУК, вилоят Марказгаз таъминоти корхонаси, вилоят бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастири давлат корхонаси, “Сувоқова”ДУК, Иссиқлик таъминоти корхонаси вакиллари иштирок этдилар.



Маҳаллалар аҳолиси томонидан табий газ, электр таъминотидаги узулишлар, трансформаторлар юқори кучланишларни кўтараолмаётганликлари, тунги ёритгичлар каби масалаларни ҳал этиш, кўп қаватли уйлардаги аҳоли ғишига тегаётган муаммолар, айниқса уй-жой мулкдорлари ширкатларидаги ўзбошимчаликни бартараф этилишида ёрдам беришини сўраб мурожаат қилдилар.
Юқорида кўтарилган муаммолар ечими бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига депутатлик сўрови юборилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ахборот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: