Ёшлар — келажак бунёдкори

23.01.2020

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Яқинда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. – Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг,…

Батафсил >>

ХИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ

22.01.2020

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Д.Мустафақулова ва бошқарма ходимлари касаба уюшмаси раиси О.Юсупов томонидан 2019 йил якунлари бўйича ҳисобот тинглови ўтказилди. Ҳисобот тингловида бошқарма ходимлари касаба уюшмаси раиси О.Юсупов томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берилиб келгусида амалга оширилиши устувор вазифаларни белгилаш ва бўлиб ўтадиган ҳисобот сайловларни ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилиши…

Батафсил >>

Республика Ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида уйма-уй юриб, Муаммоси мавжуд хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатмоқда

21.01.2020

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков раҳбарлигида тузилган Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика Ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маиший шароитларини ўрганмоқдалар. Ишчи гуруҳи аъзолари бугунгача Сирдарё туманидаги 38 та маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ижтимоий ҳимояталаб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, саломатлигини тиклашга муҳтож…

Батафсил >>

Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилигидаги Республика Ишчи гуруҳи хотин-қизлар муаммоларини бартараф этишга кўмаклашади

20.01.2020

Президентимиз ташаббуслари билан бугун турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон манфаатларини таъминлаш, халқимиз турмуш даражасини ошириш ва одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Айниқса, мазкур жараёнларда хотин-қизларнинг ижтимоий-маиший аҳволини яшхилаш, бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишлардаги ишларни тизимли равишда такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси мутасаддилигида Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш,…

Батафсил >>

ЮРТ ПОСБОНЛАРИ ХОТИРЛАНДИ

17.01.2020

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ходимлари “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остидаги тадбирлар режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан, Самарқанд вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилган, хизмат даврида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хонадонларига ташриф буюрди. Тадбир давомида хизмат даврида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг 10 нафар оила аъзоларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 500,0 (беш юз) минг сўмдан…

Батафсил >>

ПАЙАРИҚДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СПОРТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

16.01.2020

Пайариқда Қуролли Кучларимизнинг ташкил топганига 28 йил тўлиши ва 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгаши, туман Халқ таълими бўлими ҳамда Мактабгача таълим бўлими ҳамкорликда спорт тадбири ташкил этилди. Тадбирда тумандаги мактаб, мактабгача таълим муассасалари ходимлари спортнинг мини футбол, шахмат, шашка, волейбол турлари бўйича ўзаро куч синашди. Мусобақа ғолибларига Таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгашининг диплом ва…

Батафсил >>

2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан ўтказилган Миллий мониторинг тўғрисида маълумот

16.01.2020

2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган Миллий мониторинг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси билан ҳамкорликда ўтказилди. Мониторингни ўтказиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторингни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси”…

Батафсил >>

2020 йил учун жамоа шартномасининг Умумий макети ишлаб чиқилди

15.01.2020

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан аъзо ташкилотларнинг таклифлари, амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳамда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан ўзбек ва рус тилларида 2020 йил учун жамоа шартномасининг Умумий макети ишлаб чиқилди. Умумий макет Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ишонч”, “Ишонч-Доверие” газеталарида чоп этилди ва Федерациянинг веб-порталига жойлаштирилди. Жамоа шартномасининг Умумий макетига қуйидаги янги банд (тагбанд)лар қўшилди, мавжудларига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва айримлари чиқариб ташланди. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР бўлими. 1.3.-банднинг…

Батафсил >>