
Фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини амалга ошириш, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни қабул қилинди.
Қонун – Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрда қабул қилинди ва Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланди.
2019 йил 6 декабр куни ЎРҚ-588-сон қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Шу муносабат билан, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва саноат ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгашлари ходимлари, тармоқ касаба уюшмаларига қарашли бошланғич ташкилотлари касаба уюшма қўмитаси раислари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунидаги асосий янгиликлар ва ўзгаришлар, Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан семинар ўтказилди.
Тадбир жараёнида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ғ.Рустамов, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, меҳнаткашларн ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири З.Маматқулова, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Ф.Қиличева, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва саноат ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Д.Мустафақуловалар Қонундаги асосий янгиликлар ва ўзгаришлар, Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан семинар иштирокчиларига батафсил тушунчалар беришди.
Жумладан, Қонуннинг асосий мақсади қуйидагилар:
-Халқаро Меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига мос равишда касаба уюшмаларини ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш;
-касаба уюшмасига бирлашиш имкониятларини кенгайтириш;
-касаба уюшмалари органларини давлат рўйхатидан ўтказишни соддалаштириш;
-ходимларни меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилишда асосий институтларда бири бўлган, меҳнат инспекцияларини қайта тиклаш;
-меҳнат соҳасида Ижтимоий шериклик Ҳамда Жамоатчилик назоратини амалга оширишни тартибга солувчи нормаларни қонуний мустаҳкамлаш;
-амалдаги қонунда бор бўлган ховолаки ва деклоратив характердаги нормаларни бартараф этиш.
Қабул қилинган янги Қонунда юқорида санаб ўтилган барча мақсадлар ўз аксини топган дейиш мумкин.
Амалдаги Қонунда иш берувчининг касаба уюшмалари фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги мажбуриятлари жамоа шартномаларида, келишувларда назарда тутилган бўлсагина юзага келиши мумкин эди. Энди бу номалар қонуний этиб белгилаб қўйилди.
Қонуннинг 28-моддасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тегишли касаба уюшмаси ёки бирлашмалари билан келишиб олиниши шарт этиб белгиланганлиги, ходимларни ижтимоий-меҳнат соҳадаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги бир йўналишини очиб берди.
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунида касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назоратини олиб боришда ўзига ҳос ҳусусиятлари бўлиши мумкинлиги айтилган, аммо улар қандай ҳусусиятлардан иборатлиги белгиланмаган.
Қолаверса у Қонун фақат давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг фаолиятлари устидан жаоматчилик назоратини олиб боришга қаратилган.
“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунда жамоатчилик назоратини амалга оширишга алоҳида боб бағишланган бўлиб, унда жамоатчилик назоратининг турлари бирма-бир алоҳида-алоҳида моддаларда ёритилган.
Тадбир қизиқарли, савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.
Усмон Каримов,
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг
меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: