МУРОЖААТ ва ИЖРО

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига қабул қилинаётган барча мурожаатлар, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, қонуний ҳал этилиши таъминлаб келинмоқда.

2020 йилнинг 06 февралга қадар бирлашма кенгашига жами 31 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, улардан 24 таси ёзма, 5 таси электрон шаклда ҳамда 2 таси ишонч телефони орқали қабул қилинган.
Мурожаатларнинг 13 таси ҳуқуқий ҳимоя, 8 таси ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш, 1 таси меҳнат муҳофазаси, 3 таси касаба уюшмалари ташкилий-ҳуқуқий фаолияти масалаларида, 1 таси соғломлаштириш, 4 таси моддий ёрдам, 1 таси ижтимоий меҳнат муносабатларига оид бошқа масала юзасидан берилган.

Мурожаатларнинг 6 таси қаноатлантирилган, 9 тасига тегишли тушунтиришлар берилган, 1 таси тегишлилигига кўра бошқа органга юборилган ва 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 14 та мурожаат иш юритувда ҳисобланади.

Мурожаатларни ўрганиш натижасида 4 та мурожаатчининг ҳуқуқлари тикланди.

А.Турсунов Бирлашма кенгаши етакчи юрисконсульт.

Print Friendly, PDF & Email