
Булунғур туманида туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва туман таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашилари хамкорлигида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида туман халқ таълими, тиббиёт бирлашмаси ва мактабгача таълим ходимлари хотин-қизлар ўртасида ”Қувноқ стартлар” мусобақалари ўтказилди.


Мусобақа иштирокчилари, ким чаққон ўйини, арқон тортиш, тўсиқлардан баскетбол тўпини олиб юриш, тезликда тўсиқлар оша югуриш, теннис ракеткасида шарикни олиб юриш ва байроқчани олиб келиш шартлари бўйича беллашишди. Ушбу спорт тадбирида 70 нафар ходимлар иштирок этди. Беллашув натижаларига кўра 1-ўрин халқ таълими ходимлари, 2-ўрин тиббиёт бирлашмаси ходимлари, 3-ўрин мактабгача таълими ходимлари бўлимлари жамоаларига насиб этди.
Ғолиблар, таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.
Б.Турабов, Масъул ташкилотчи
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: