
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков раҳбарлигида тузилган Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзили Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани бўлди.
Шу муносабат билан Пастарғомда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Самарқанд вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков очиб берди. Йиғилишда Ўзбекситон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Сайфулло Ахмедов, Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиев. Маҳалла ва оила бошқармаси ўринбосари Гавхар Алимова ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.

Ишчи гуруҳ вакиллари мазкур туманда уйма-уй юриб, эҳтиёжманд, оғир турмуш шароитларида яшаётган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаб Очиқ мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.
Ўрганишлар натижасида ижтимоий-иқтисодий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилишига кўмаклашилади. Нуфузи аҳоли сон жихатидан вилоятдаги энг йирик туманлардан бири бўлган Пастдарғомда ҳам ҳал этилиши лозим бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммолар етарлича бор. Мавжуд 106 та маҳаллада хотин-қизлар муаммолари етарли даражада ўрганилиб ҳал этилмаган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Сайфулло Ахмедов раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллалар энг чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган қишлоқларда аёлларнинг ҳаёти ва турмуш тарзини чуқур ўрганишга келишиб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: