ХИСОБОТ САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларда жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Миллий Археология маркази Самарқанд филиали, Самарқанд хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ва 65-, 78-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 4-, 41-, 90-мактабгача таълим муассасаларида жамоа шартномаларининг бажарилиши бўйича муҳокамаси ҳамда бошланғич касаба уюшмалари ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.

 

Кун тартибидаги биринчи масала Жамоа шартномаларининг 2019 йил ҳолати бўйича бажарилиши юзасидан раҳбарлар ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисларининг ҳисоботлари тингланди ва муҳокама этилди.

Бундан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич касаба уюшмаси раиси ҳамда тафтиш комиссиясининг 5 йиллик ҳисоботлари тингланди ва қониқарли деб топилди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг бошланғич касаба уюшмасининг янги таркиби ҳамда май ойида бўлиб ўтадиган шаҳар кенгаши конференцияларига делегатлар сайлаб олинди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишлари Республика кенгаши тавсиялари асосида юқори савияда ўтказилди.

Бахтиёр Номозов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email