Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2020 йил 4 апрель пленумида қабул қилинган мурожаатни Самарқанд вилоятидаги барча нуронийлар, фахрийлар, аёллар ва ёшлар ҳамда касаба уюшмаси аъзолари томонидан ўқиб қалбларда ватанга бўлган севинч, келажакга ишонч ва садоқат хисси яна бир бор мустаҳкамланди.
Cўнгги вақтларда нафақат Ўзбекистонда балки жаҳон миқёсида коронавирус хавфи глобал муаммога айланди. Юртимизга касалликнинг кириб келиши ва уни кенг миқиёсда тарқалишини олдини олиш мақсадида биринчиларда бўлиб амалий ишлар бошлаб юборилган эди.
Давлатимиз раҳбари томонидан каронавирус пандимиясининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги адолатли ва оқилона сиёсати ҳалқимизнинг қалбига юксак ишонч бермоқда. Қисқа вақт ичида даволаш муассасаларининг қурилиши ва фойдаланишга топширилиши ҳам ушбу пандемияга қарши курашишнинг яққол исботидир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг улкан сиёсий жасоратини тўғри қабул қилган ҳар бир фуқаролармиздан бугунги кунда янада бирлашишга, якдиллик билан хизмат қилишга ундайди. Бугун биз имкон қадар ҳушёрликни йўқотмаслик, биз тасодифга ишонмаслигимиз ва ҳаракатларимизни сусайтирмаслигимиз зарур. Ҳаммамиздан уйда қолиш ва каратин қоидаларига риоя қилиш сўралмоқда халос.
Ушбу оғир даврда биз вазиятни тўғри англаб, биргаликдаги саъй-харакатларимиз билан Президентимиз ва Касаба уюшмаси Федерацияси мурожаатларини барчамиз тўғри тушуниб, берилган вазифаларни сидқи дилдан бажариш, халқимизга ҳар томонлама ёрдам бериб, бир-биримизни қўлласак бу синовли кунларни тез фурсатларда бартараф этган бўламиз.
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари
Ташкилотлари бирлашмаси кенгаши жамоаси

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: