АЁЛ ДОИМ ЭЪТИБОР-ЭЪЗОЗДА

Турмуш муаммоларига дуч келган бирор аёлни эътибордан четда қолдирмаслик, давлатимизнинг хотин – қизлар муаммоларини ҳал этиш сиёсатида устуворлик касб этаётир. Самарқанд вилоятида ҳам аёлларнинг ҳаётий, оилавий муаммолари чуқур ўрганилиб уларни босқичма-босқич ҳал этилмоқда.

Нурободлик аёлларни асосан нима қийнайди? Чекка туман, олис қишлоқларда яшовчиларнинг кўнглида не гаплар бор? Бугун аёл эътибор нелигини, эъзоз нелигини янада чуқурроқ англаб бўлди. Шу боис ҳам кўнглидагини ўйланмасдан, тортинмасдан баён эта олаяпди. Учрашувларда муаммолари ўрганилиб уларни бартараф этиш мақсадида тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кам харж, ногиронлиги бўлган 30 нафар аёллар хонадонига касаба уюшмалари томонидан замонавий русумдаги газ плиталари етказиб берилди.

Давлатимиз раҳбарини кўп тинглаймиз. Қийналиб камбағалликдан азоб чекаётган инсонларга қарата: бу айб эмас, ҳақиқий аҳволингиздан уялманг, бор гапни яширманг, деганларида кўзларимдан тирқираб ёш чиқиб кетганди. Рости қўлимиз калта. Уйга келиб сўраганларида эҳтиёжимизни айтгандик. Аммо хонадонимизга келтириб беришларини сира кутмагандик, – дейди Нуробод туман Кечкелдик маҳалласида яшовчи Лайло Тошева.-
Инсон қадри-қиммати ҳеч бир даврда бу қадар улуғланганлигини кўрмаганмиз, дея алқашмоқда маҳалла кексалари.

Жомбойда ҳам бир гуруҳ аёллар маиший ва кундалик зарурат воситаларига муҳтожлиги аниқланганди. Бу ҳудуддаги хотин-қизлар билан яна бир бор мулоқот, турмуш тарзи билан танишишга вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, вилоят кенгаши депутатлари Ўктам Саидмуродов, Ҳайдар Ўроқовлар отланишди. Тумандаги хотин-қизлар муаммолари манзилли дастур асосида ҳал этилмоқда. Бугун етказиб берилган тикув машинасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборганлар, имтиёзли кредит фойдасидан баҳраманд бўлаётганлар кўп. Жамоат фаоллари эса айнан рўзғорда камчилик кўрган хонадонларда бўлишди.

Депутатлар билан ҳамкорликда ўттиз нафар хотин – қизларга маиший техника воситалари, тикув машиналари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email