ҚУРУЛТОЙ ТААССУРОТЛАРИ

Шу йил 26 ноябрь куни Пайариқ тумани 79-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси тасарруфидаги 79-сонли умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма аъзолари ва бошқа таълим муассасалар бошланғич касаба уюшма раислари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи ҳужжатлари тарғиботи, Қурултойда кўрилган масалалар ва қабул қилинган қарорларини тушунтириш ва тарғибот этиш учун учрашув-семинар ташкил этилди. Мазкур учрашувда 60 нафар касаба уюшма аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда 79-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси С.Шоғдоров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи иштирокчиларига табриги ўқиб эшиттирилди. Мустақил Ўзбекистон тарихида Давлат раҳбари томонидан касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига илк маротаба йўлланган мазкур табрикда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб Республикамизда 11 ноябр санасининг касаба уюшмалари куни деб белгилангани, шунингдек, соҳа учун замонавий билим ва малакага эга бўлган, ижтимоий муносабатлар назарияси ва амалиётини, бу борадаги халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш ҳақидаги таклифи йиғилганларнинг олқишлари билан кутиб олинди.

Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси Кенгаши раиси А.Нарзуллаев, 79-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори А.Жўраев иштирок этди. Туман бўлинмаси Кенгаши раиси А.Нарзуллаев Қурултойнинг ўтказилиши бўйича, КУФК раиси Қ.М.Рафиқовнинг хисоботлари тўғрисида, Халқаро касаба уюшма ташкилотлари, касаба уюшма федерациялари ва конфедерациялари рахбарлари, МДХ давлатлари ижроия қўмитаси раиси, Қўшни давлатлар Касаба уюшмалари рахбарлари, ХМТ директори Гай Райдернинг делегатларга табриклари тўғрисида ахборот берди.

Туман бўлинмаси Кенгаши раиси А.Нарзуллаев учрашув иштирокчиларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари ҳақида тушунча берди ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати билан таништирди.

Йиғилиш сўнгида 79-умумтаълим мактаби касаба уюшма аъзоларини спорт билан шуғулланишларини,спорт соғломлаштириш тадбирларини яхши йўлга қўйиш мақсадида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси С.Шоғдоровга спорт анжомлари топширилди.

А.Нарзуллаев, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email