Аёл муаммоси, бу шунчаки кундалик ташвиш, кўнгил сўраш эмас. Кўлами жиҳатидан кенгроқ қамров касб этиладиган муаммолардан йиллар давомида кўз юмилди. “Аёллар дафтари” юритилиб, хотин-қизларнинг нафақат ижтимоий балки ҳаётий муаммоларига ҳам ечим топилаётир.
Оқдарё туманида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга шароит ҳам имконият ҳам бисёр. Йирик корхоналар, тўқимачилик кластерлари ҳудуд ичи ва ёндош атрофда жойлашган. Бу ерда касаначилик, уй шароитида буюртма бажариш имкониятлари кўп. Туманда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг аксар қисми ҳам айнан тикувчилик йўналишида фаолият юритиш истагини билдиришди.
Неча йилдирки Учтепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Нигора Холиқова кам таъминланган оилалар сафида бўлиб келмоқда. Бир неча йиллар илгари хорижга иш излаб кетганича ғойиб бўлган турмуш ўртоғининг касри рўзғорга урди. 4 нафар ейман-ичаман, деган болалар билан қолган аёл соғлигини йўқотди. Фарзандлар тарбиясидаги масъулият ёлғиз аёл гарданида. Тўғри ижтимоий нафақа, ёрдам пуллари, дегандек кўмак бор. Аммо ётиб еганга тоғ ҳам чидаш бермайди.
“Иш бўлса, рўзғоримизга тўрт-беш сўм даромад кирарди”, – деган истакни билдирган Нигора Холиқова “Аёллар дафтари”даги битикга.
Оқдарёда ана шундай орзудагилар сони оз эмас. Хотин – қизлар муамоларини ҳал этиш йўналишида бундай фикрларга жиддий эътибор қаратилмоқда. Касаба уюшмалари ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида қўшма тадбир ўтказилди.

“Аёллар дафтари” ва Ёшлар дафтари”га киритилган бир гуруҳ хотин –қизлар ва ёш оилаларга 22 та тикув машиналари, 10 та мотокультиватор, 10 та пайвандлаш ускунаси, 2 та автомашина ювиш ускунаси топширилди, – дейди Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Акбар Абдусаидов.-Шунингдек 24 нафар аёлларга Ўз КУФК томонидан ажратилган замонаваий тикув дастгоҳларини ҳам етказиб бердик.

Лойиш қўрғонидаги истироҳат боғида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон фермерла уюшмаси раҳбарияти ҳам иштирок этди. Бу ташкилот Оқдарёликларга қўшимча 1 миллиард қўшимча кредит ажратиш ваъдасини берди. Шу куни янги дастгоҳ эгаларига кейинги фаолияти йўналишлари ҳам тушинтирилди. Кимдир якка тартибда яна бири касаначилик асосида фаолият йўналишларини эркин танлаб олишди.
Ишсизлик бир қатор оилаларни тентиратиб қўйгани бор гап, – дейди Мустақиллик маҳалласида яшовчи Шаҳло Муртазоева.-Турмуш ўртоғим иш топаман деб чиқиб кетганича қайтиб келмади. Унинг қаердалигини ҳеч ким билмайди. 2 нафар фарзандим билан қолганман. Бахтга қарши, фарзандларимнинг бири ногирон. Эшик ҳатлаб кўчага чиқишимнинг ҳам иложи йўқ. Аммо тикиш-бичиш қўлимдан келади. Давлатимиз ғамхўрлиги туфайли қийинчиликларимиз ортда қоладиган бўлаяпди. Менга ҳам касаба уюшмалари томонидан замонавий тикув машинаси берилди. Энди ҳам касал боламга қараб ҳам пул ишлаш имкониятим пайдо бўлди. Меҳнат қилсам қийинчиликлар ортда қолади.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар орасида кредит эвазига ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагини билдираётганлар ҳам оз эмас. Хусусан, Самарқанд тумани Деҳлав маҳалласида яшовчи Ҳаловат Барноева ҳам кредит ажратишларини сўраганди. Унинг бу истаги қаноатлантирилди. 32 миллион сўмлик кредит Ҳ.Барноевалар хонадонига файз олиб келди. Тадбиркорлика қўл урган аёл 3 бош қорамол харид қилиб, 2 сотих иссиқхона барпо этди. Оилада 5 киши иш билан таъминланди, – дейди Ҳаловат Барноева.- Ҳукуматимизга раҳмат. Биздек қўли калта инсонларга рўзғорни бутлашда елкадош бўлмоқда.
Шу туманнинг Ангоролмас маҳалласида яшовчи Феруза Ваҳобова талабига биноан 29 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратиб берилди. Тадбиркорликка иштиёқманд аёл 4 та тикув машинаси харид қилди. Ҳудуддаги чеварларининг 4 нафарини ёнига олиб мўжазгина тикувчилик цехини ишга туширди. Катта буюртма ва даромад илинжида ғайрат билан ишга киришмоқда. Халқимизда “ҳаракатга барака”, дейди. “Аёллар дафтари” ёшу-кексада умид, эртанги кунга ишонч уйғотмоқда. Амалдаги самара эса кундан кунга янада яққолроқ намаён бўла бошлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: