
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан умумтаълим мактаблари ходимлари ўртасида волейбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Тадбирда 20 та мактаб жамолари иштирок этишди. Мусобақа якунида тумандаги 71-умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринни, 11-умумтаълим мактаби жамоаси 2-ўринни, 41-умумтаълим мактаби жамоаси 3-ўринни эгаллади.


Мусобақа ғолибларини “Хотира ва қадрлаш куни” байрами билан табриклаб уларга туман бўлинмаси кенгашининг Диплом ва эсдалик совғаларини туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Нарзуллаев топширди. Мусобақа қизғин ва курашларга бой тарзда ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: