
«Ёшлар фестивали» доирасида спорт тадбирлари ҳам ташкил этилди.
Самарқанд шаҳридаги «Нурафшон» ва “Саттепо” ўйингоҳида вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят касаба уюшмалари томонидан футбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 13-14 ёшли ўсмирлардан таркиб топган 16 та туман-шаҳар жамоалари иштирок этди.Тадбир халқаро футбол қоидалари асосида ўтказилди. Ёшлар соҳа мутахассислари, устоз-мураббийлар, тажрибали ҳакамлар кузатувида ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Қизғин баҳслардан сўнг финалга йўлланма олган Иштихон, Пахтачи, Жомбой ва Самарқанд шаҳар жамоалари “Динамо” ўйингоҳида ғолиблик учун куч синашишди. Якуний натижалар бўйича 1-ўрин Иштихон, 2-ўрин Пахтачи, 3-ўрин Самарқанд шаҳар жамоаларига насиб этди.
Ғолибларга вилоят касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: