
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгашида, касаба уюшмаларининг 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2022 йилдаги вазифаларга бағишланган вилоят кенгаши II-Мажлиси ҳамда вилоят кенгаши ижроия қўмитасининг 3-йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишни вилоят кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Уролбоев олиб борди.
Йиғилишда ижроия қўмита аъзолари, вилоят кенгашининг бўлим мудирлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари ҳамда йирик бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят кенгаши Ижтимоий суғурта бўлими, Маданий маърифий ва спорт ишлари бўлимларининг вилоят касаба уюшмалари, туман ва шаҳар кенгашлари тизимида 2021 йил давомида олиб борилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Шундан сўнг вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Уролбоев тармоқлар тизимидаги ишловчи ходимларнинг ижтимоий химоясини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ва келгусидаги вазифалар тўғрисида тўхталиб, вилоятдаги туман ва шаҳар кенгашларининг 2021 йил давомида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари тушуми режаси бажарилиши, нодавлат секторидаги корхона ташкилотларни касаба уюшмаси хизматига олиниши, юқори ташкилотлар қарорлари бажарилиши талаб даражасида эмаслигини билдириб келгусида иш фаолиятини яхшилаш юзасидан аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.
2021 йил давомида ижроия қўмитаси йиғилишидаги масалалар ижросини бажарилишида сусткашликка йўл қўйган туман ва шаҳар кенгаши раислари фаолиятга ҳам холис бахо берилди. Кун тартибидан ўрин олган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Р.Абдуллаева, вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: