Пресс-тур ташкил этилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва “Инсон қадри учун” тамойили асосида “Соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар билан бевосита таништириш” мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун вилоят кенгашига Пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши биносида ходимлар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишиб чиқдилар.

Учрашувда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Равшан Бедилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Сухроб Рафиков журналист ва блогерларга вилоят кенгашида яратилган шароит ҳамда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бердилар.

Print Friendly, PDF & Email