ЖАМАОТЧИЛИК НАЗОРАТИ ДАВР ТАЛАБИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 25 февралдаги КК-17/247-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида, “Самарқанд сув таъминот” масъулияти чекланган жамиятининг туман (шаҳар) филиаларида техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилишга оид, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати давом этмоқда.

Хусусан, жорий йил 11-15 апрель кунлари Самарқанд, Каттақурғон шаҳар, Самарқанд, Пастдарғом туман филиалларидаходимлар учун яратилган муносиб меҳнат шароитлари ўрганилди.

Ўрганилган туман ва шаҳар филиалларида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қатор ижобий ишлар амалга оширилган.
Ўрганишлар бевосита иш жойларида меҳнат муҳофазаси борасида бугунги кундаги муаммолар, таклифлар юзасидан ишчи ва хизматчи ходимлар билан учрашувлар, суҳбатлар олиб борилди.

Учрашувларда туман ва шаҳар филиаллари балансида бўлган сув иншоатлари (артизан қудуқлари) атрофи белгиланган меъёр талабларига мос равишда ҳимоя тўсиқ (ўралган бўлиши лозимлиги) ўрнатилиши, ходимлар вазифаларини бажариш чоғида меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлар талабларига риоя қилиши, юк кутариш кран масламалари ўз вақтида назорат кўригидан ўтказилиб борилиши, носоз кўрикдан утмаган мосламалардан фойдаланмаслик, ходимлар иш вақтида белгиланган махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситлари билан ишлашлари, филиалларда навбатчи ходимлар, қаровуллар учун барча шарт-шароитлар яратилиши, филиал (объект)ларда бир, икки, уч пағонали назорат ишларини олиб бориш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш аптечкалари ташкил этиш, аптечкада белгиланган барча турдаги дори-дармонлар билан таъминланиши, фавқулотда ҳолатда ходимларнинг ҳаракатланиш схемаси каридорнинг кўринарли жойига қуйилиши, жойларда меҳнатни муҳофаза қилиш устидан раҳбарлик назоратни кўчайтириш лозимлиги ва шунга оид бошқа меъёрлар талаблари бўйича ходимларга тавсия ва тушунчалар берилди.

Ўрганилган туман (шаҳар) филиалларга меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасини тизимли ташкил этиш борасида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни ва қонун ости ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг электрон шакли берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Усмон Каримов, ЎзКУФнинг Самарқанд вилоят кенгаши
меҳнат техник инспектори

Print Friendly, PDF & Email