
Касаба уюшмалари томонидан вилоятимиздаги туман ва шаҳарлардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан ишсиз, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га критган холда муаммолари бартараф этилмоқда.

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков хотин-қизлар муаммолари ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Пахтаичи туманига ташриф буюрди. Урганиш давомида маҳаллалардаги фаоллар, хотин-қизлар билан суҳбатлашди. Уларни орзу истакларини тингланди.
Тикиш-бичиш ишларидан хабари бор, аммо шароит тақозоси туфайли тикув машина олишга имконияти йўқ эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машиналари топширди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: