ПАХТАЧИ: 29 МАКТАБДАГИ УЧРАШУВ

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Фэдерациясининг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Сухроб Рафиков Пахтачи туманидаги 29 мактаб ўқитувчилари билан учрашди.

Учрашувда Янги Ўзбекистон истиқболи, таълим-тарбия сифати, ижтимоий шерикчилик тамойили асосида иш юритаётган жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмаларининг фаолияти хусусида сўз юритилди.

Меҳнат муносабатларидаги мувозанат, педагогларга яратилаётган муносиб меҳнат шароити ва техника хавфсизлигига доир ишлар билан танишилди.
Учрашув доирасида мактаб бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолияти, иш берувчи томонидан яратилган шароит, жамоа шартномаси ижроси ўрганилди.

Ходимлар ҳуқуқ ва мажбуриятини ҳимоялаш, маданий маърифий ишлар, ходимлар дам олишини ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди. 29 мактаб директори Ў.Саманов, бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Г.Шариповалар жамоа шартномалари ижросида ижтимоий шерикчилик асосида олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Print Friendly, PDF & Email