СОҲАГА ДАХИЛДОРЛАР БЕЛЛАШУВИ

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсилиги бўйича уч босқичлик республика кўрик-танловининг қуйи босқичида синов бошланди. Шу чоқгача кўрик-танлов комиссиясига Самарқанд вилояти бўйича 100 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар иштирок этиш истагини билдиришган.
Ишлаб чиқариш жабҳасида меҳнат меъёрларига риоя этилиши, бу йўналишда бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган танловда иштирок этиш истагида бўлганларга услубий амалий ёрдам кўрсатилаяпти. Бу меҳнат муҳофазаси соҳасида ўттиз беш ёшдан ошмаган мутахассислар касб маҳоратининг ўзига хос синови ҳамдир.
Танловнинг 4 номинациялари бўйича ғолиблар касаба уюшмаларининг диплом, қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади ва кейинги босқичга йўл олади.

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email