
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва Раёсатининг 2018 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишдан сўнг Бирлашма кенгашининг аппарати ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислариннг Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий мажмуасига зиёрат-саёҳати амалга оширилди.
Саёҳат давомида иштирокчилар Имом Бухорий ёдгорлигини зиёрат қилишди ва Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Хадис илми мактабида бўлишди.
Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида ташкил этилган музей, у ердаги мавжуд китоблар, тасвирий санъат намуналари, медиа лавҳалар ва Имом Бухорий ҳаёти ҳамда фаолияти билан боғлиқ тарихий маълумотлар саёҳатчиларда ижобий таассурот қолдирди.
Ф.Сохибов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: