
Ўз таркибига 14 та тармоқ касаба уюшмалари ва 3 минг 300 дан ортиқ башланғич ташкилотни бирлаштирган касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашда самарали натижаларга эришиб келаётганини таъкидлаш ўринлидир. Касаба уюшмалари тизими учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси эса бу борадаги фаолият кўламини янада оширишга хизмат қилади.
Амалдаги қонун касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилмаяпти, улар фаолиятининг шаффоф механизмлари ва кафолатлари таъминланмаяпти. Шу билан бирга, юқорида қайт этилганидек, касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмлари, уни амалга оширишнинг тамойиллари, шакллари ва усуллари қонунчилик билан мустаҳкамланмагани, касаба уюшмаларини ташкил этиш, биринчи навбатда, касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг қонун даражасидаги тартиби мавжуд эмаслиги, рўйхатдан ўтишда ҳужжатларни тақдим этиш талаблари тартибга солинмаганлиги, касаба уюшмаларининг иш берувчилар, давлат ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлиги, шу жумладан, иштимоий шериклик асосида ҳамкорлигининг аник тартиби ва мезонлари белгиланмага.
“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасида эса, асосий тушунчалар:- “касаба уюшмалари”, “бошланғич касаба уюшма ташкилоти”, “касаба уюшмаси аъзоси”, “касаба уюшмаси органи”, “касаба уюшмалари бирлашмалари”, “меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчилик”, “меҳнат соҳасида касаба уюшмаси жамоатчилик назорати”, касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари, касаба уюшмалари фаолияти тамойиллари, яъни ихтиёрийлиги, тенглик, ошкоралик кабилан, уларнинг ҳуқуқий мақоми алоҳида моддада янги нормалар билан киритилмоқда.
Бундан ташқари, иш берувчиларнинг ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларига риоя қилиши устидан касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг аниқ механизмлари тартибга солинмоқда. Бу тадбир ўтказиш ташаббуси билан чиқиш, ҳужжатларни сўраш, таклиф ва тавсиялар киритиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумотлар юбориш, шикоят қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Эътиборли жаҳати, касаба уюшмаларига қўшимча ҳуқуқлар берилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда қатнашиш, бандликни таъминлашда ёрдамлашиш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритиш, ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш тўғрисидаги қарорни муайян муддатга тўхтатиб туриш юзасидан таклифлар киритиш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Шунингдек, меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилиниши устидан назоратни таъминлаш мақсадида касаба уюшмалари томонидан ўз инспекцияларини ташкил этиш, касаба уюшмаларининг мулк ҳуқуқлари кафолатлари, улар мулкини, шу жумладан, тадбиркорлик асосида шакллантириш маблағларини қонун билан мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасининг асосий янгиликларидан яна бири – касаба уюшмаларининг иш бурувчилар, ижроия ҳокимяит органлари билан ўзаро муносабатларининг самарали механизмлари, уларнинг ижтимоий шерикликда иштирок этиш шакллари аниқлаб бериляпти.
Иш берувчиларга касаба уюшмалари учун шароитлар яратиш мажбуриятини юклаш, яъни кўмаклашиш, таклифларни ўз вақтида кўриб чиқиш, иш жойларига тўсиқсиз кириш имконини бериш, керакли ҳужжатларни тақдим этиш каби нормалар ҳам киритилмоқда. Буларнинг барчаси тизимнинг янада самарали ишлаши учун муҳим омиллар ҳисобланади.
У.Каримов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: