СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Жорий йил 23 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Самарқанд вилояти санитария эпидемология назорати маркази ходималари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Каттақўрғон туманида навбатдаги мусобақа ўтказилди.

Ушбу спорт мусобақасида  Нарпай, Пахтачи, Иштихон, Нуробот туманлари ва Каттақўрғон шаҳар санитария эпидемология назорати маркази ходималаридан жами 53 нафар иштирокчилар қатнашди. Ҳудудлар бўйича ўтказилган спорт мусобақаларида 1-ўринни Нарпай тумани жамоаси, 2-ўрин Каттақўрғон тумани жамоаси, 3-ўринни Иштихон тумани жамоаси ғолиб деб топилди ва мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

Б.Турабов масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email