
Самарқандда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги вилоят тармоқ касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашларининг 2019 йил биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Н.Ражабов олиб борди. Йиғилишда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси ўринбосарлари Ғ.Сафаров, Э.Байниязов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Қодиров ва туман ва шаҳар кенгашлари раис ва хисобчилари иштирок этишди.


Йиғилишда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Н.Ражабовнинг жорий йилнинг олти ойи давомида вилоят тармоғи тизимида олиб борилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Шундан сўнг Республика кенгаши раиси ўринбосарлари Ғ.Сафаров ва Э.Байниязовлар Республика кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги ишловчи ходимларнинг ижтимоий химоясини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ва келгусидаги вазифалар тўғрисида тўхталиб, вилоятдаги туман ва шаҳар кенгашларининг олти ой давомида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари тушуми режаси бажарилиши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2019 йил 18 январдаги Фармойиши асосида ўтказилган инвентаризациянинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунларига тўхталиб, вилоятдаги тармоқ касаба уюшмаси аъзолари сонининг камайиб кетганлиги, нодавлат секторидаги корхона ташкилотларни касаба уюшмаси хизматига олиниши талаб даражасида эмаслиги, ходимлар ўз хизмат вазифаларини тўла қонли Устав талаблари асосида олиб бормаётганликлари, иш режалари юзаки тузилганлиги, уларнинг ижроси муҳокама этилиб борилмаётганлиги, туман кенгашлари бошланғич ташкилотларининг асосий воситалар ва инвентарлар билан таъминланиши қониқарсизлиги, тизимда ижро интизомининг сусайиб кетганлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Қодиров хақиқатдан ҳам тармоқ тизимида юқори ташкилотлар қарорлари бажарилиши, ахборот алмашинуви талаб даражасида эмаслигини билдириб келгусида иш фаолиятини яхшилаш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Ушбу масалалар ижросини бажарилишида сусткашликка йўл қўйган туман ва шаҳар кенгаши раислари фаолиятга ҳам холис бахо берилди. Кун тартибидан ўрин олган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Н.Ражабов масъул ташкилотчи
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: