Инсонга наф келтириш – Олий бахт

Самарқанд шаҳар 4-Округ ишчи гурухи томонидан “Кук масжид” маҳалла фуқаролари йиғинида уйма-уй юриб, оилаларнинг муаммолари ўрганиб чиқилди.
Самарқанд шаҳар “Кук масжид” маҳалла фуқаролари йиғинида 331 та хонадон, 2121 нафар аҳоли сонини ташкил этади.
Округ раҳбари томонидан хонадонларда мавжуд муаммоларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан тегишлича корхона ва ташкилотларга топшириқ хатлари юборилди.
Буларнинг провардида, бугунги кунда маҳаллага карашли Абдурасулов кўчасида 400 кв/м стяшка қилинди ва яна ушбу кўчада 280 кв/м стяшка ишлари амалга оширилмоқда.
Самарқанд шаҳар Абдурасулов кўчасига 2 та колодиц, 25 метр канализация ва сув кувурлари, Махмуджонов кўчасига 6 та колодиц ўрнатилиб, 150 метр канализация ва сув қувурлари ўтказилди.
Самарқанд шаҳар Махмуджонов кўчаси 26 уйда яшовчи фуқаро Ашуров Қобул томонидан кам таъминланган оилалардан Хуррамова Дилфуза, Бахритдинова Гулгоза, Роззиқова Мамлакат, Галкин Владимирларга бир миллион сўмдан жами турт миллион сўм хомийлик ёрдами кўрсатилди.
Самарқанд шаҳар Дахбет кўчаси 160 уйда яшовчи фукаро Зарипов Парвиз томонидан 4 нафар кам таъминланган оила, якка-ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилалардан Бахритдинова Гулноза, Акрамова Гулшан, Махмудова Нигора, Каримова Масрураларга бир миллион сўмдан жами турт миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, кам таъминланган оилалар Акрамова Гулшан, Махмудова Нигора, Мамидова Гулшанларга оилавий шароитини яхшилаш мақсадида пишириқ пиширадиган электр печ олиб берилди ва кам таъминланган оилалар Махмудова Нигора, Мамидова Гулшанлар кам таъминланган оилалар руйхатидан чиқарилди.

У.Каримов мехнат мухофазаси бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email