
Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.


Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
Ана шу эзгу ғоялар асосида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги шаҳар ва туман кенгашларида қизғин ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Иштихон туманидаги Бахрин қишлоқ хўжалик коллежида Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш бўйича “Соғлом турмуш тарзи” шиори остида Ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида спартакиада тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда қишлоқ хўжалик коллежи ўқитувчилари, Митан пахта АЖ, Зебо хусусий тикувчилик корхонаси ходимлари иштирок этди. Тадбирда сўз олган Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман кенгаши раиси М.Музрапова барча иштирокчиларига омадлар тилаб, Узбекистон Республикаси мустакиллигининг 28 йиллиги муносабати билан табрикладилар. Спартакиадада ғолибликни қўлга киритган Авазова Солиха, Пардаева Гулчехра, Барноева Гулсанам, Санаева Пардагул, Манонова Ойширин, Эргашева Ойдинларга қиммат бахо совғалар билан тақдирландилар. Ундан ташқари Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг гимнастикачи қизларининг гузал чиқишлари тадбирга алохида байрамона кайфият улашди.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг катта мажлислар залида ёш илмий тадиқотчиларнинг илмий изланишлари борасида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда профессор Ф.Хошимов ёшларга кенг имкониятлар очиб берилгани бугунги тинч осойишта замонда фақат давлатимизни юксалтириш уларнинг асосий мақсадлари туғрисида тушунча бердилар шундан сўнг ёш илмий тадқиқотчилардан Б.Шониёзов, Ғ.Обруев, Н.Лазутина, Х.Хонкуловлар узларининг тажрибаларини айтиб ўтдилар. Шу қаторда Тайлоқ туман кенгаши томонидан кам таъминланган оила фарзандларига ўқув қуроллари топширилди.
Барча шахар, туман кенгашларида тадбирлар хали бўлиб ўтмоқда.
Н.Ражабов масъул ташкилотчи
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: