Давра суҳбати

Биргаликдаги ҳаракатларимиз билан биз барча ходимлар учун соғлом ва хавфсиз шароитларни яратамиз. (Давра суҳбати)

        Ижтимоий шериклар билан узаро ҳамкорликнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, бу борадаги ишларни кучайтиришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида, вилоятдаги ҳамкор ташкилотлар, алоқадор идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида,  Самарқанд шаҳридаги “Нодир Самарқанд” меҳмонхонасининг мажлислар залида 2016 йилнинг 28 апрель куни “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Иш жойида стрессни бартараф этиш – муносиб меҳнат омилларидан бири” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.

     Давра суҳабтини Самрқанд  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси   кенгаши   раиси   Бобоёров  Махмуд  Хамидович, Самарқанд вилоят Меҳнат бошқармаси бошлиғи Усмонов Аслиддин Эргашевичлар кириш сўзи билан очиб, маъруза қилишди.

       Шундан сўнг, Савдо саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Уроқов, Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида, “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги  вилоят Меҳнат бошқармасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари давлат инспекцияси бошлиғи Жомбоев Эргаш Уролович, Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассиси Иргашева Нигора Уткуровна, вилоят Давлат санитария эпедимология назорат маркази бўлим мудири Иргашева Асолат Иргашевна, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси бўлим  бошлиғи Неъматов Абдужаббор, “JV MAN AUTO – UZBEKISTAN”  масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси хавфсизлик техникаси мухандиси Ахмедов Махмуд Баратович, “Самарқанд электр тармоқлари” АЖ меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси Бойсариева Ойсафар Ҳикматовна, “Кафолат” ДАСК АЖ Самарқанд вилоят филиали менежери Мухитдинов Шерзод Исмолович, -“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Самарқанд бўлими Давлат инспектори Хайитов Қодир Саидмуродович, Саноатгеоконтехназорат” Самарқанд минтақавий инспекциясининг Давлат инспектори Шукуров Искандар Неъматовичлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз маърузалари билан иштирок этишди.

        Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам ушбу тадбирлар ўткизилиб, 1600 дан ортиқ соҳага даҳлдор мутахассислар иштироки таъминланди.

Давра суҳбати жараёнларида ходимларнинг ҳаёти ва соғлиги устиворлиги, меҳнаткашлар учун қулай муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилган 1600 дан ортиқ бошланғич ташкилотларга  касаба уюшмаларининг Тавсиялари тарқатилди.

Ижтимоий шериклар билан узаро ҳамкорликнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, бу борадаги ишларни кучайтиришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган Давра суҳбатида муҳокама этилаётган масалалар ўзининг долзарб ва ўта мухим эканлиги билан алоҳида мазмун касб этади.

Давра суҳбати жараёнида 100 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бош мухандис, хавфсизлик техникаси мухандислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда “Самарқанд электр тармоқлари” АЖ, “Марказгазтаъминот” Унитар корхонасида ходимлар томонидан фойдаланаётган ва “Трастросиндастр” компанияси, “EKO PLANETA” маъсулияти чекланган жамият ва бошқа корхоналар ўзларининг ишлаб чиқарадиган шахсий кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан иштирок этиб, ҳимоя воситалар кўргазмаси ташкил этилди.

Давра суҳбати савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишлича мутахассислар томонидан жавоблар беришди.

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email